“Динамо” сафига хорижда тўп тепган легионеримиз қўшилди

Хабар берганимиздек, янги мавсумда ўз олдига Про-Лигадан Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган «Динамо» жамоаси 20 февралдан Тошкентда йиғин бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Пойтахтдаги йиғинда жамоанинг тайёргарлиги ва таркибига жиддий эътибор берилмоқда. Айни дамда жамоа сафига тажрибали яримҳимоячилар Дилшод Шарофутдинов ва Илҳом Юнусов келиб қўшилган. Шарофутдинов сўнгги мавсумни Малайзия чемпионатида ўтказган бўлса, Юнусов Навоийнинг «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилган.

«Динамо» 5 март кунига қадар Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиб, янги футболчиларни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!