Диёр Имомхўжаев Суперлига форматининг ўзгариши борасидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Бир неча кундан бери Суперлига формати ўзгариши борасида турли хил гаплар юрганди. ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоғи орқали ушбу миш-мишларга ойдинлик киритди. Дея хабар бермоқда SPORTS.uz сайти. 

Эктор Купернинг маоши ва шартномаси, энди Суперлигада тақвим ўзгармаслиги борасида Диёр Имомхўжаевнинг фикрлари

- Аллақачон 20-тури якунига етган Ўзбекистон Суперлигасининг формати ўзгармайди.

Аввалдан белгилаб қўйилганидек, Суперлига клублари 22-турдан кейин иккига бўлинади. Дастлабки олти ўрин эгалари кейинги 10 та тур давомида чемпионлик курашини ўзаро давом эттиради. Кейинги олтилик эса Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун рақобат ҳосил қилади.

Ана холос! Ёзда ПФЛда "қор ёғиб", регламентни "совуқ урибди"

Бунда “олтин очко” қоидаси ўз кучини сақлаб қолади. Профессионал футбол лигаси мавсумнинг қоқ ўртасида чемпионат формати ўзгаришини мантиқсиз иш деб ҳисоблайди. Бунгача бўлган гап-сўзлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас, - дея ёзади Диёр Имомхўжаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!