Шу мақсадда Эктор Купер учун 22 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентда ўқув машғулот йиғини ташкил қилинади. Йиғин бошида асосан миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар кўздан кечирилса, сентябрга яқин хорижда тўп сураётган легионер футболчилар ҳам йиғинга келиб қўшилишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосини шакллантириш учун Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари режа асосида иш олиб боришади.
 
Шунингдек, хабар қилинганидек, Ўзбекистон МТЖ учун Сурия, Шимолий Корея, Қатар каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ўйинлар орқали Купер ва унинг ёрдамчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боришади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98