Эрон - Марокаш учрашувини туркиялик ҳакамлар бошқариб боришади

Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари старт олади.

ФИФА мусобақанинг “Б” гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Марокаш терма жамоалари учрашувига туркиялик Жунейт Чақирни бош ҳакам этиб тайинлади. Унга қанотларда ҳамюртлари Бахаттин Дуран ва Тарик Энгюнлар ёрдам беришади. Учрашувнинг 4-ҳаками сифатида эса россиялик мезбон ҳакам Сергей Карасев иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Марокаш учрашуви эртага “Санкт-Петербург” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!