ФИФА Ўзбекистон МТЖ учун янги автобус совға қилди (Фото)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бир неча бор учрашув ўтказиб, учрашув чоғида ўзбек футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берган ҳамда янги дастур ва лойиҳалар бўйича келишувга эришганди. 

Жумладан, келишувга кўра Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА томонидан янги автобус совға қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.

Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ваъда қилган янги автобус юртимизга етиб келди. 
 
Mercedes Travego M русумидаги ушбу автобус 46 кишига мўлжалланган бўлиб, 483 от кучига эга. Барча қулайликларга эга, замонавий воситалар билан жиҳозланган.
 
Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин давомида ҳамда учрашувларга бориш учун клублардан олинган автобуслардан фойдаланиб келган. Эндиликда терма жамоамизнинг ўз автобуси бор. Ушбу автобус миллий рамзларимиз ва ЎФА логолари билан безатилади ҳамда йиғин ва учрашувлар давомида миллий терма жамоамиз футболчилари учун хизматга шай бўлади.
8051c35cd2177566cfb836331c566446ae59f65d
 
541487c0d906cbc09399fe8b9d5c853d9e90dcd6
3b593fd3d3ce834742e0286aa3f33ba40517ad7a
9bfa661e375b640de8ef7a987175c51b46268c05
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!