France Football нашри ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган мундиалнинг энг зўр футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида махсус сўровнома ўтказди.

Эътиборлиси, овоз бериш натижаларига кўра Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси бу борада қолган рақибларини сезиларли тарзда ортда қолдирнган. Аниқроғи, овоз бериш жараёнида иштирок этган мухлисларнинг 48 фоизи айнан 31 ёшли футболчини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА мундиалнинг энг яхши футболчиси деб Хорватия термаси сардори Лука Модрични топган эди. Энг яхши ёш футболчи соврини эса франциялик Килиан Мбаппега насиб этган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98