Фабрегас Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди

Лондоннинг “Челси” клуби аъзоси Сеск Фабрегас Англия Премьер-лигасида энг тез 100 та голли узатмага муаллифлик қилган футболчи сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди.

Мен энг тезкор, кучли эмасман ва баландга сакрай олмайман, аммо бу фаолиятимнинг энг ёқимли воқеаларидан бири. Бу менинг ишим ва уни яхши бажаряпман, – дейди Фабрегас.

Футболчи 100-голли узатмасини 2016 йил 31 декабрида “Сток Сити” билан бўлган ўйинда амалга оширган. Бунинг учун испаниялик футболчига олдинги рекорд соҳиби Райан Гиггздан (367 ўйин) 74 ўйин кам керак бўлди.

Минбар

Барча блоглар