12 июль куни PEPSI Суперлиганинг 14-турида "Пахтакор" Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади. Клуб матбуот хизмати эса ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Мазкур учрашувда "Шерлар" сафида асосий таркибнинг барча футболчилари майдонга тушиш имкониятига эгалар. Жароҳат олган ёки дисквалификацияга учраган ўйинчилар мавжуд эмас. 

Жамоалар чемпионатлар тарихида ўзаро 21 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида "шерлар" ғалаба қозонган. 2 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 4 баҳсда АГМК зафар қучган. "Пахтакор" 32 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, 13 марта тўп ўтказиб юборган.

Олмалиқда ўтган беллашувларнинг 7 тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 3 бор мезбонларнинг қўли баланд келган. Энг йирик ғалаба эса 4:1 натижаси билан рўй берган.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 12 июль, пайшанба куни 21:00да ОКМК стадионида бошланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98