Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте кеча ЖЧ-2018 финалида Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Лужники”даги тақдирлаш маросимидан кейин уни нишонлаш пайтида уятчанглиги сабаб шерикларидан жаҳон чемпионати кубогини сўраб, уни қўлда ушлашга журъат эта олмади.

Get Football News France нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи кубокка жамоадоши Стивен Н'Зонзи Франция терма жамоасининг бошқа аъзоларига қарата кубокни Кантега ҳам бериш лозимлигини айтгач қўл теккизган.

Айтиш лозимки, Канте Франциянинг чемпион бўлишида энг катта хизмат қилган футболчилардан бири бўлди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98