Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Марсель”га қарши (3:0) кечган Европа Лигаси финал беллашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Симеоне билан совринга эга чиқишни орзу қилгандим. У менга кўп нарса ўргатди ва дунёдаги энг зўр футболчилардан бирига айлантирди. Шу йўсинда ўйнашда давом этишимга умид қилиб қоламан.

Клубга бўлган муносабатим ҳар бир ўйин, ҳар бир мавсумда ортиб бормоқда. “Атлетико”да тўрт мавсум ўтказдим ва жамоадошларимга боғланиб қоганман. Шунинг учун ҳам бор кучимни бериб ўйнайман”, – деди франциялик футболчи.

Қайд этиш жоиз, франциялик 27 ёшли футболчи Европа Лигаси финалида дубль муаллифи бўлди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, “Атлетико” Европа Лигаси тарихида уч карра ғолибга айланди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98