Грузиялик ҳимоячи "Пахтакор"да малака оширмоқда

Ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган Тенгиз Кобиашвили "Пахтакор"да тажриба оширмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Андижон"даги фаолияти орқали ўзбек футболи ихлосмандлари ёдида қолган грузиялик ҳимоячи Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби ишини кузатиш ва малака ошириш учун Ўзбекистонга етиб келди. У айни пайтда "Вит-Жоржия" клубида мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Кечаги кундан бошлаб у машғулотларга ташриф буюришни бошлади. Бир неча кун давомида Кобиашвили "Пахтакор"да ўз малакасини ошириш билан банд бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!