Гвардиоланинг бош мақсади - МЮ гегемонлигига чек қўйиш
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамшаҳари “Манчестер Юнайтед” билан орадаги рақобат гапириб ўтди.
“Қўшниларимиз сўнгги 15-20 йил ичида ҳар доим ғалаба қозониб келишди. Менинг бош мақсадим мана шу нарсани ўзгартириш деб ҳисоблайман”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси ўтган мавсум АПЛда чемпионликни қўлга киритган бўлса, “Юнайтед” 2-ўринни эгаллаган эди.
Фикрлар