АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович "Манчестер Юнайтед"даги устози Жозе Моуриньони ҳимоя қила бошлади.

“Менимча ҳали Моуриньода премьер-лигани ютиш имконияти мавжуд. Жозе “Манчестер Юнайтед” учун энг мақбул мураббий деб ўйлайман. Аммо, мураббий қачон яхши бўлади, қачонки унинг қўл остидаги жамоа ҳам яхши бўлса. Шунинг учун айтишим мумкинки, жамоа яхши бўлмаса, унинг бир ўзи мўжиза ярата олмайди. Лекин мен кўряпманки жамоа ўсишга эришмоқда ва янада кучаймоқда. Бу унинг ушбу жамоадаги учинчи йил ишлаши ва табиийки футболчилар ҳам унинг нимани хоҳлашини жуда яхши билиб олишган. Шунинг учун мен унга ишонаман”, - дейди швециялик футболчи.

Маълумот учун, МЮ чемпионатнинг ўтган 8та туридан сўнг 13 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98