Албатта улар Евро-2016, 2014 ва 2018-йилги Мундиалларда ҳам фаворитлар қаторидан жой олганди. Бу йирик турнирларда уларнинг омади анча чопмади. Шунга қарамай испанлар иқтидорли футболчиларни ўзида жамлай олган.

Очиғи улар Россияда бўлиб ўтган Мундиални ютишлари мумкин эди, аммо Хулен Лопетегининг «Реал»дан тушган таклифга лаббай деб жавоб бериши туфайли терма жамоанинг имкониятларини тушириб юборди.

Энди клуб бошқарувига Луис Энрике келгач, «қизил Фурия» янги даврни бошидан кечирмоқда. 2010-йилги Жаҳон Чемпионати асосий таркибидан фақатгина икки футболчи (!) қолган холос. Хўш, янги авлод 2020-йилги қитъа биринчилигида қандай кўриниш ҳосил қилиши мумкин? Ҳозирч бир неча вариантлар бор.

Стандарт

Луис Энрике жисмонан бақувват, юқори даражада бардошли, курашувчан футболчиларни ёқтиради. Техника муҳим, аммо ақл ундан ҳам муҳимроқ.

Афтидан Де Хеа унинг айни вақтдаги асосий посбони ва бу кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолади. У Испаниянинг айни вақтдаги энг яхши посбони бўлиб қолмоқда.

Серхио Рамос ҳимоя қўрғони. 2020-йилгача у Испания тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиши шубҳасиз. У шундай ўйинини сақлаб қололса тирик афсонага айланади. Марк Бартра уни ҳимоя марказида шериклик қилиши мумкин. Лучо Начони ҳам синаб кўриши мумкин. Ўнг қанотда эса дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Дани Карвахал иштирок этади.

Энрике футболчиларнинг норозилигини ёқтирмайди. Шу сабабли у чап қанотнинг энг зўр вакили Жорди Албани, гарчи унга устозлик қилган бўлсада, терма жамоага чақирмаяпти. Унинг ўрнига таркибга Маркос Алонсо киритилиши мумкин.

2010-йилги Жаҳон Чемпионатида иштирок этган навбатдаги футболчи – Серхио Бускетсдир. У эса ярим ҳимоя рамзи ҳисобланади. У дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлиб келмоқда.

Унинг олдида Энрикега мос тушадиган икки ярим ҳимоячилар – Сауль ва Дани Себальос ўрин олиши мумкин. Иккаласи ҳам меҳнаткаш, фаол, қобилиятли ва «жамоа учун ўлишга тайёр» характерига эга. Иско эса чап қанотдаги юлдуз бўлади.

Ҳужумда эса ўз салоҳиятини кўрсатиб келаётган Родриго ва гарчи сўнгги вақтларда омади унчалик чопмаётган бўлсада, иқтидорли Алваро Мораталар ўрин эгаллаши мумкин.

3-3-1-3 га қайтиш

Луис Энрикенинг «Барселона»даги тактик ишланмалари бу Круйффнинг 3-3-1-3 ўйин тактикасига қайтиши бўлганди. Бу схема «Барса»да ўз мевасини берган ва буни терма жамоада қўллаб кўриши ҳам мумкин.

Бунда Де Хеа дарвозада қолади. Аспиликуэта эса Рамос ва Бартра қаторидан жой олади. Шунингдек уларга Серхио Бускетс вақти-вақти билан ёрдамга келиб туриши мумкин.

Улардан олдинда ҳар қандай тизимга мос тушадиган Сауль ва Себальос ўрин олади. Айниқса Саулнинг тўпурарлик қобилияти жамоа фойдасига ишлайди.

Иско эса «Месси роли» вазифасида тўлиқ эркин тарзда ҳужум ортида ҳаракат қилади. Исконинг ҳар қандай рақиб ҳимоясининг ёриб кира олиши жамоа муваффақиятида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қанотларда Марко Асенсио ва Маркос Алонсолар ўйнаши мумкин. Икковлон ҳам кенгроқ ўйнашади. Аммо Алонсо жарима майдончасидан узоқроқ ўйнаса, Асенсио Неймар «Барселона»да бажаргани каби рақибларга кўпроқ таҳдид солишга уриниб кўради.

Родриго эса марказда меҳнат коэффициенти юқорилиги сабаб асосий таркибда ўйнайди.

«Янги қон»

Луис Энрике 2022-йилги Жаҳон Чемпионатида муносиб иштирок этиш учун Евро-2020 да умуман ёш ва янги таркиб билан иштирок этиши ҳам мумкин. Натижада 25 ёшгача бўлганлар билан ўйнаса Қатардаги Мундилда таркибнинг бирортаси 30 ёшни «уриб қўймаган» бўлади.

Бундай вариантда Кепа Де Хеанинг ўрнини эгаллайди. Дунёнинг энг қиммат дарвозабони мавсумни юқори кайфиятда бошлашга эришди. Ўнг қанотда Одриосола ҳужумга қўшилиши билан ҳимояни мустаҳкамлайди. Чап қанотда эса «кичик Алба» – Хосе Гайя ҳаракат қилади.

Марказий ҳимоядан Унай Нунес ва Хесус Вальехо ўрин олади. Икки дароз футболчилар анча иқтидорли ҳисобланишади.

Родри ярим ҳимояда Бускетснинг ўрнини эгаллайди. «Атлетико» футболчиси табиатан Бускетснинг нусҳаси. Аммо тўп билан муомала қилиши ва тезлиги билан унданам ўзиб кетиши аниқ. Ундан олдинда яна ўша Сауль ва Себальос ўрин олишади. Улар ҳали анча ёш, Себальос – 22, Сауль – 23 ёшда.

Ҳужумда эса «Боруссия Дортмунд»да ўзини қайта кашф қилаётган 25 ёшли Пако Алькасер омадини синаб кўриши мумкин. Айнан у таркибнинг қария футболчисига айланиши мумкин. Унга қанотларда Асенсио ва Ойарсабал камарбаста бўлади. Икки вингер таркибнинг юлдузлари бўлишса ҳам ажабмас. Хуллас, Луис Энрикеда бир гуруҳ истеъдод вакилларининг етишиб чиқаётганлиги туфайли танлаш имкониятлари етарлича. Тўғри қарорни танлаш албатта Лучонинг қўлида. Бироқ қайси бири тўғри, буни вақт кўрсатади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98