Бугун ЖЧ-2018 иккинчи ярим финал ўйини бўлат ўтади. Унда Хорватия терма жамоаси Англия билан беллашди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилгач ҳакам экстра таймларга мурожаат қилди.

Экстра таймларнинг 2-сида аниқроғи 109-дақиқада Манжукич хорватларни финалга олиб чиққан гол муаллифига айланди.

Шу тариқа хорватлар ўз тарихларида илк бор финалга чиқдилар

 

Хорватия

  • Иван Перишич 68'

ЖЧ. Ярим финал Ярим финал

11/07/2018, 23:00

2
:
1
Тугади (Экстра)

Англия

  • Киран Триппьер 5'

Стадион: Luzhniki 78011 томошабин

Бош ҳакам: Cuneyt Cakir

45'
90'
120'

  • 120+4'

    ТАМОМ! ФИНАЛДА ФРАНЦИЯ - ХОРВАТИЯ БАҲСИНИ КЎРАМИЗ! АНГЛИЯ ЭСА БЕЛГИЯ БИЛАН ГУРУҲДАГИ ГАП СЎЗЛАР УЧУН ЯНА БИР БОР ҲИСОБЛАШИБ ОЛИШАДИ

  • 120+2'

    ЖАНЖАЛСИЗ ТЎЙ ҲАМ ТЎЙМИ ДЕЙИШАДИКУ))) Ракитич жанжал бошлаб қўйди, Афсуски ўртага ҳакам тушди...

  • 120+1'

    4 дақиқа қўшдик. Ол Англия)))

  • 120'

    Хорватлар Англияни қарши ҳужумда жазолашларига бир баҳя қолди. Кромарич бирга бир вазиятни кўкка совуришди

  • 119'

    Инглизлар 10 киши бўлиб комбек қилишга уринишмоқда. Аммо ҳозирча тайинли ҳужумлар ҳам бўлмаяпти

  • 118'

    Англия оғир аҳволда қолди футболчиси оғир аҳволда майдонни тарк этди. ўзгаришлар лимити эса тугаган...

  • 116'

    Хорватияда ўзгариш. Манжукич ўрнига Чорлука тушди 

  • 116'

    ВОЙДОООДДД!!! ХОРВАТИЯ! САЛ БЎЛМАСА ДАРВОЗАБОННИ ҲАМ ҚЎШИБ ДАРВОЗА ТЎРИГА ТИҚИБ ҚЎЙИШЛАРИ МУМКИН ЭДИ!

  • 115'

    УХХХХХ! Перишич ўйинга нуқта қўйиб қўйиши мумкин эди... Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 114'

    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Англиялик футболчилар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо дарвозабо Зубашич қаҳрамонлик кўрсатди

  • 112'

    Кейл Уокер ўрнига Варди майдонга тушдиёёё

     

  • 109'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Марио Манжукич ажойиб тарзда Хорватияни ҳисобда олдинга чиқиб олди!

  • 107'

    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Хорватиялик футболчилар бўлимни фаоллик билан бошлашди аммо хужум бесамар якунланди.

  • 106'

    2-Экстра тайм бошланди. Уни Хорватия терма жамоаси бошлаб берди

  • 105'

    ЭКСТРА ТАЙМЛАРИНГ БИРИНЧИСИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ. 

  • 94'

    Жесси Лингард Маркус Рэшфордни жарима майдонида қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ Маркос ҳимоячиларга яккакурашда бой берди

  • 92'

    Англия сафида ўзгариш. Эшли Янг ўрнини Дэнни Роуз эгаллади

  • 91'

    Дастлабки экстра тайм старт олди!

  • 90+3'

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди ва ҳозирча ғолиб номи аниқланмади.  Эсктра таймларга мурожаат этилади энди

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 84'

    Иван Перишич шошиб, бўш қолган дарвозага жуда ноаниқ зарба йўллади

  • 83'

    Манжукич яқин масофадан зарба йўллади, Пикфорд ўз ўрнида

  • 79'

    Хорватиянинг голи ўйиндаги интригани ортишига сабаб бўлди. Ўйин қизимоқда

  • 77'

    Лингарднинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди

  • 76'

    Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 74'

    Учрашувидаги дастлабки ўзгариш Англияда бўлади. Рахим Стерлинг ўрнига Маркус Рэшфорд майдонга тушди

  • 73'

    Модрич бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар имкон қолдирмади хорватларга

  • 72'

    Манжукиииич! Унинг зарбасини Пикфорд аран қайтарди

  • 72'

    Ўххх қандай вазият! Иван Перишич чап қанотдан жарима майдони ичига кириб, зарба йўллади. Дарвоза устуни Англияни сақлаб қоли муқаррар голдан

  • 68'

    Гооол! Шиме Врсальконинг узатмасидан сўнг Иван Перишич ажойиб зарба билан Пикфорд дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:1

  • 67'

    Уолкер майдонга қайтди

  • 66'

    Кайл Уолкер жароҳат олиб майдонда ётибди

  • 65'

    Ракитичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди

  • 61'

    Хорватия сўнгги 10 дақиқа ичида 4 бор бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳозирча инглизлар ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда

  • 54'

    Кайл Уолкер тўпни рақибга беришни истамади. Натижада Чақир Уолкерни чақириб, уни огоҳлантирди

  • 48'

    Марио Манжукич қўпол ўйнади ва унга бош ҳакам Жунайт Чақир сариқ карточка кўрсатди

  • 47'

    Иккинчи бўлим аввалида ҳеч қайси жамоа таркибида ўзгариш бўлмади

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 23:55'
  • 23:50'

    Биринчи бўлим статистикаси

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Англия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Танаффус

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 41'

    Анте Ребич қоида бузди

  • 40'

    Шиме Врсальконинг узатмасини анлиялик ҳимоячилар бартараф этишди

  • 38'

    Трипьер чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Бироқ у ерда инглизлардан зарба бериш учун ҳеч ким топилмади

  • 36'

    Жесси Лингарда жарима майдони чизиғи устида зарба берди, ноаниқ

  • 30'

    Харри Кейн қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди, бироқ бу вақтда аллақачон лайнсмен байроқчасини кўтариб, оффсайд қайд этган эди

  • 27'

    Эшли Янг жарима зарбасини амалга оширди. Хавф бартараф этилди

  • 24'

    Раҳим Стерлингни ҳимоячилар тўхтатиб қолишга эришдилар

  • 22'

    Учрашув анча сокин кечмоқда. Яққол хафли вазиятлар юзага келмаяпти

  • 14'

    Киран Трипьер бурчак тўпини амалга оширди. Магуайрнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 10'

    Эшли Янг бурчак зарбасини амалга оширди. Муваффақиятсиз

  • 9'

    Хорватия бурчак зарбасига эга бўлди. Модрич узатган тўпга хорватлардан ҳеч ким етиб кела олмади

  • 6'

    Гооол! Киран Трипьер жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, инглизларни ҳисобда олдинга олиб чиқди

  • 4'

    Лука Модрич Деле Аллини йиқитди. Англияда қулай имконият юзага келди

  • 1'

    Диққат қилинг, ўйин бошланди! Учрашувни оқ либосдаги Англия термаси бошлаб берди. Хорватлар бугун қора-қизил шахмат рангдаги либосларда ўйнайди

  • 22:58'

    Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради. Расмий жараёнлар ортда қолди. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай

  • 22:50'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ЖЧ-2018 турниридан матнли трансляцияларни амалга оширишда давом этамиз. Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал ўйинлари давом эттирилади. Хорватия терма жамоаси финал йўлланмаси учун Англия билан куч синашади!

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98