ЖЧ-2018 нинг энг чиройли голи аниқланди (видео)

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар томонидан ЖЧ-2018 1/8 финал босқичида Аргентина термасига қарши баҳсда киритган голи турнирнинг энг чиройли голи деб топилди.

Қайд этиш жоиз, Павар бу борада ғолиб чиққан дастлабки европалик футболчи бўлди. Умуман, бу соврин 2006 йилда таъсис этилган бўлиб, ўша йили Макси Родригес (Аргентина), 2010 йилда Диего Форлан (Уругвай) ва 2014 йилги мундиалда Хамес Родригесларнинг (Колумбия) голлари энг чиройлиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!