Россия яшил майдонлари мезбонлик қиладиган ЖЧ-2018 турнири учун чиқарилган чипталарнинг 2,2 млн таси ўз эгасиин топиб улгурди. Бу ҳақда ФИФАнинг чипталар сотуви департаменти бошлиғи Фальк Эллер маълум қилган.

Харидорларнинг кўпчилиги ФИФА расмий сайти орқали чепталарни қўлга киритморқда. Шулардан 53%и хорижлик мухлислар томонидан сотиб олинган. Улар орасида АҚШ, Бразилия ва Колумбияликлар кўпчиликни ташкил қилади.

Биз чипталар сотуви жараёнидан қониқиш ҳосил қилмоқдамиз. ФИФА сайти орқали 1 770 000 чипта, жами эса – 2 200 000 чипта ўз эгасини топди. Сотувда шунинг шунингдек, 2 700 000 чипта бор. Хорижлик ишқибозлар чипталар сотуви 53%ини ташкил қилмоқда. Бу жиддий масала ва шу билан бирга ижобий натижа ҳамдир.

– Эртага соат 14:00да (Тошкент вақти билан) ФИФА сайтида чипталар сотувининг сўнгги босқичини бошлаймиз. Биз бутун дунёдаги мухлисларга чипталарни тенг бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Шунинг учун дастлабки икки ҳафта фақат онлайн сотдик, аммо улар чипта сотиш марказларидан ҳам харид қилса бўлади, – дейди Эллер.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98