Жорий ҳафта қизиқарли хабарлар, кутилмаган натижалар ва янгиликларга бой бўлди. Қуйида карикатура усталарининг эътиборга молик янгиликларга атаган ижоди маҳсулини томоша қилишингиз мумкин.

“Барселона” Испания чемпионати 37-турида кутилмаганда “Леванте”га 4:5 ҳисобида таслим бўлди. Каталонияликлар мавсумни идеал тарзда – мағлубиятсиз якунлаш имкониятини йўққа чиқарди. Бундан ташқари, 13 йил деганда битта футболчидан 3 та гол ўтказиб юборди. Мазкур беллашувда майдонга тушмаган “Барселона” етакчиси мағлубиятга уч футболчини айбдор деб ҳисоблади.

ПСЖ Унаи Эмери билан хайрлашиб, Томас Тухелни таклиф қилди. Германиялик мутахассисга ҳам ЕЧЛда ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган бўлса ажаб эмас.

Изоқ йиллар давомида “Арсенал”да ишлаган Арсен Венгер ниҳоят “тўпчилар”ни тарк этди. Шу йиллар жавомида франциялик мутахассис кўплаб совринларга эга чиқди, аммо ЕЧЛда ғолиб бўлиш унга армон бўлиб қолди.  

ЕЧЛга қудрати етмаган Диего Симеоненинг кучи Европа Лигасига етди. “Атлетико” финалда қийинчиликсиз “Марсель”ни мағлубиятга учратди.

2015 йили банкрот деб эълон қилинган “Парма” D Серия – ҳаваскорлар лигасига равона бўлганди. 3 йил деганда жамоа А Серияга қайтди.

Пармаликлар сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келаётган Алессандро Лукарелли қийин аҳволда ҳам жамоасини тарк этмади. 40 ёшли футболчи мухлисларга берган ваъдаси устидан чиқди ва энди фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Роберто Манчини Италия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди ва шу заҳоти Марио Балотеллини термага таклиф қилди.

“Ювентус” афсонаси Жанлуижи Буффон “Ювентус” сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. “Парма” А Серияга қайтгач, Буффон “Ювентус”дан кетишини эълон қилди ва собиқ жамоасини муваффақият билан табриклади. Тасодиф эмасми? 

Кўплаб алвод вакиллари билан тўқнаш келган Жижи туринликларни тарк этган бўлса-да, фаолиятини якунламади. У ҳали кўп авлодларни бошдан ўтказмоқчи. (Суратда Роналду ва Мессининг ўғиллари). 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98