Кьеллини: МЮдан учралган мағлубият "Ювентус"га дарс бўлиши керак

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кеча "Манчестер Юнайтед"га (1:2) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу мағлубият биз учун дарс бўлиши шарт. Биз ишлашда давом этишимиз ва бундай хатолардан қочишимиз керак.

Биз ушбу ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз ва гуруҳда плей-офф масаласини ҳал қилишимиз мумкин эди. Аммо якунда бир очко ҳам қўлга кирита олмадик”, - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” айни дамда 9 очко тўплаган ҳолда “H” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда эса “Манчестер Юнайтед” (7), “Валенсия” (5) ҳамда “Янг Бойз” (1) клублари боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!