Клаттенбург Саудия Арабистони сафарини кечиктирди

Хабарингиз бор аввалро англиялик машхур ҳакам Марк Клаттенбургни Саудия Арабистони футбол федерацияси ишга таклиф қилган эди. Маълумотларга кўра у бу ерда мамлакат ҳакамлар гуруҳига бошчилик қилади ва йиллик 500 минг фунт маош олади.

Аммо, дунёнинг энг яхши ҳаками Осиёга боришни ярим йилга кечиктириб турадиган бўлди. Боиси, Клаттенбург премьер-лиганинг ушбу мавсуми якунига қадар Англияда қолиши маълум бўлди. Таъкидлаш керакки, Марк шанба куни бўлиб ўтадиган АПЛнинг "Вест Бромвич" - "Борнмут" жамоалари баҳсини бошқариб боради.

Маълумот учун, Клаттенбург ўтган мавсумда Англия кубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Евро-2016 мусобақаларининг финал учрашувларини бошқариб борган. Йил якунида эса Халқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) томонидан йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган эди.

Аввалроқ,Марк Клаттенбург фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!