Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси Патрик Клюйверт “Олтин тўп” соврини учун кураш Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида кечишига ишончи комил.

Унинг сўзларига кўра, бошқа футболчилар уларнинг даражасига чиқа олишмайди.

Месси – жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Бунга шубҳа қилмайман, – дея Клюйвертнинг сўзларини келтиради Ole нашри. – У ва Криштиану Роналду бошқалардан юқорироқ туради. Салаҳ ҳам ажойиб футболчи, аммо у бироз кутиши керак. Ҳозирча “Олтин тўп” учун кураш Месси ва Роналду ўртасида кечади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98