2018-йилги Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган ва бошқа кучсиз натижалари сабаб Италия терма жамоаси ФИФА дунё рейтингида 21-ўринга тушиб кетди.

Бу 1992-йилдан бошланган рейтинг статистикасига кўра “Скуадра Адзурра”нинг энг паст кўрсаткичи ҳисобланади.

Бироқ Италия бундай ёмон натижага эришган ягона терма эмас. ФИФАнинг терма жамоалар рейтингида баъзи кучли термалар ҳам ёмон натижа қайд этган пайтлар ҳам бўлган. Қуйида шунга назар соламиз.

Франция

Амалдаги ўрни: 1

Энг юқори рейтинги: 1-ўрин (2001-йил май – 2002-йил май, 2018-йил август - ҳозиргача)

Энг паст рейтинги: 27 (2010-йил сентябрь)

1-ўринни банд этиб турган амалдаги чемпионлар ҳар доим ҳам юқори поғоналарда юрмаган. Евро – 2008 ва Мундиал – 2010 да Франция ўз юришини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатишга мажбур бўлган. Камига иккала турнирни бирорта ғалаба билан ҳам якунлай олмаган. 2010-йилги Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларида Сербиядан кейин 2-ўринни эгаллаган ва ЖАРда бўлиб ўтган биринчиликка плей-офф орқали етиб келган.

Бу эса албатта ФИФА рейтингидаги ўрнига жиддий таъсир қилмасдан қолмаган. “Кўклар” кучли ўнликка Евро – 2016 даги натижаларидан кейингина қайта олган.

Бельгия

Амалдаги ўрни – 2

Энг юқори рейтинги – 1 (2015-йил ноябрь – 2016-йил март)

Энг паст рейтинги – 71 (2007-йил июнь)

Бельгия ўз тарихида биринчи марта ушбу ёзда бўлиб ўтган Мундиалда яхши натижани қайд этди. Улар учинчи ўрин учун баҳсда Англияни енгишганди. Шунга қарамай, ҳозирги олтин авлоддан олдин “қизил иблислар”нинг натижалари яхши бўлмаган. 2002-йилдан бери бирорта нуфузли турнирда иштирок эта олмаган Бельгия 2007-йилда ўз тарихидаги энг ёмон кўрсаткични кўрсатиб нақ 71-поғонани эгаллаган.

Эден Азар, Де Брюйне ва Лукакуларнинг етакчилигида Бельгия термаси анча юқори поғоналарда юрибди.

Бразилия

Амалдаги ўрни: 3

Энг юқори рейтинги – 1 (159 та таҳрирдан 8 мартасида)

Энг паст рейтинги – 23 (2013-йил июнь)

Амалдаги учинчи ўрин эгалари ва “пентакампеонлар” ҳам ФИФА дунё рейтингида қийинчиликка учраган.

2013-йилда “Копа Америка”да чорак финалданоқ турнир билан хайрлашгач Бразилия 22-ўрингача тушиб кетганди. Тўғри, бунга уларнинг 2014-йилги Мундиал мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритгани ҳам сабаб бўлганди.

Хорватия

Амалдаги ўрни – 4

Энг юқори рейтинги – 3 (1999-йил январь)

Энг паст рейтинги – 125 (1994-йил март)

Сўнгги Мундиал финалчисининг халқаро футбол оламига кириб келиши жумбоқ эди. Хорватия 1991-йилда эндигина Югославия таркибидан мустақил бўлган, 1990-йилда биринчи халқаро ўйинини АҚШга қарши ўтказган эди. Хорватия УЕФАга 1993-йил июнида аъзо бўлган эди. 1994-йилги Мундиалга кеч қолгани сабаб мустақилликдан олдинги натижалари ФИФА томонидан инобатга олинмаган. Бу эса уларнинг дунё рейтингида 125-поғонани банд қилишига олиб келган.

Бироқ, 1998-йилги Жаҳон Чемпионатида учинчи ўринни эгаллаши уни юқори ўринларга олиб чиққан эди.

Уругвай

Амалдаги ўрни – 5

Энг юқори рейтинги – 2 (2011-йил июль)

Энг паст рейтинги – 55 (1998-йил декабрь)

Агарда ФИФА рейтинги биринчи Жаҳон Чемпионатидан бошлаб мавжуд бўлганида Уругвай шубҳаси бир неча йил биринчи ўринни ҳеч кимга бермасди. Улар 1930 ва 1950-йиллар орасида бўлиб ўтган тўртта Мундиалдан иккитасини ютиб олган.

Ўшандан кейин Уругвай дунёнинг энг зўри бўлишда қийинчиликка учради. 1970 ва 2010-йилги Мундиалда 4-ўринни эгаллаган жанубий америкаликлар ФИФА рейтингида қайта юқори поғонани эгаллаганди.

1998-йилда Мундиални гуруҳ босқичида якунлаган “Ла Селесте” 55-ўрингача шўнғиган эди.

Англия

Амалдаги ўрни – 6

Энг юқори рейтинги – 3 (2012-йил август)

Энг паст рейтинги – 27 (1996-йил февраль)

1994-йилги Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган Англия Евро – 96 ни мезбон сифатида бошлади. Ушбу нурсиз кўрсаткичлар “уч шерлар”нинг халқаро даражадаги ўрнига салбий таъсир кўрсатганди. 1996-йил февралида улар 27-ўрингача “пастга шўнғиганди”.

Рой Ходжсон қўли остида Англия топ-10 таликка киришга жуда қийналганди. Гарет Саутгейт мураббийлиги остида Англия мана яна кучли ўнталикдан жой олди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98