Куперни жиддий синов кутмоқда ёхуд ноябрда Жанубий Корея билан ўйнаймиз

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда давом этади.

Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз сентябрь ойида Сурия ва Эрон, октябрда эса КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказди.

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон МТЖ учун ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ташкил қилинади.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича 15 ноябрь куни вакилларимиз Ливан терма жамоасига қарши, 20 ноябрь куни эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Ҳар икки учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!