Ла Лига. 9 киши бўлиб қолган “Реал Сосьедад” ғалаба қозонди

Испания чемпионати 5-тур баҳслари илк ўйинида “Реал Сосьедад” жамоаси дебютант “Уэска” майдонида сафар уюштирди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган беллашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйинда ҳакам ҳар икки жамоа футболчиларига жами 7 та сариқ ва 2 та тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Қайд этиш лозимки, иккала қизил карточка “Реал Сосьедад” футболчиларига кўрсатилди.

Уэска – Реал Сосьедад 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 64 Мерино.

Уэска – Вернер, Мирамон, Пулидо (Гюрлер, 84), Рубен Семеду, Луизинью (Авила, 79), Мусто, Мелеро, Алекс Гальяр, Гомес (Лонго, 68), Феррейро, Эрнандес.

Реал Сосьедад – Рульи, Сальдуа, Элустондо, Морено, Тео, Мерино, Субельдия, Пардо (Сурутуса, 74), Ойарсабаль (Родригес, 90), Баутиста (Навас, 85), Хуанми.

Огоҳлантиришлар: Пардо (23), Луизинью (43), Эрнандес (45), Алекс Гальяр (65), Хуанми (71), Лонго (76), Феррейро (90).

Четлатиш: Хуанми (71), Тео (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!