"Локомотив"нинг кореялик легионери жамоани тарк этди

"Локомотив" – "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анжуманда "темирйўлчилар" устози мавсум аввалида жамоа сафига қелиб қўшилган жанубий кореялик ҳужумчи Чо Сук  Жае жамоани тарк этганлигини айтиб ўтди.

"Ёзда таркибни кучайтирамиз, албатта. Фақат келадиган ўйинчининг савияси бизникилардан юқорироқ бўлиши лозим. Кореялик Чо Сук Жаега эса жавоб бердик. Ушбу футболчи бизнинг мамлакатимизга кўника олмади. У ўз тилида сўзлашадиган футболчи йўқлиги сабабдан ҳам бироз қийналди", - деди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!