“Қизил иблислар” бу мавсумда ҳам Премьер Лига чемпионлигидан қуруқ қолди, келгуси мавсумда чемпионликка эришиши учун клуб ёзги трансферлар бозорида катта ҳаридларни амалга ошириши керак бўлади. Goal нашри “қизил иблислар”нинг ёзги трансфер сиёсати ҳақида фикр юритди.

Якшанба кунги “Уотфорд”га қарши баҳс “Манчестер Юнайтед”нинг Премьер Лигадаги юришини якунлаб берди. Бу мавсум шуни кўрсатдики, Жозе Моуриньо ҳамшаҳарлари рақобатига дош бериши учун таркибини сифатли тарзда тўлдириши керак.

“МЮ” кейинги мавсумда чемпионлик пойгасида бўлишни истайди. Аммо ёзги трансфер бозорида баъзи ишларни бажармай туриб бунга эришиши жуда мураккаб эканлиги барчага аён.

Эшли Янг, Антонио Валенсия, Крис Смоллинг ва Андер Эррералар турли йилларда “Манчестер Юнайтед”нинг бир неча мураббийлари учун қўлларидан келган ишни бажаришди. Аммо 2018-19-йилги мавсумда “қизил иблислар” яна шоҳсупага қайтиши учун улар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатиши керак бўлади.

“Олд Траффорд”даги сўнгги ўйинда Маттео Дармьян Маркос Рохо, Скотт МакТоминэй ва Дейли Блиндлар уларнинг ўрнин эгаллашди ва улар юқорида тилга олинган “эски” футболчиларга муносиб ўринбосар бўла олишларини кўрсатиб беришди. Бироқ бундай таркиб билан улар “шаҳарликлар”нинг юлдузли таркибига қарши ҳеч нарса қила олишмайди.

Моуриньо ҳам сўнгги тур ўйини олдидан буни алоҳида тан олди: “38 турдан кейинги ҳақиқат шуки рақамлар доимо алдамайди. Ҳақиқат шуки иккинчи ва бешинчи ўрин орасидаги тафовут 8 очко бўлса, биринчи ва иккинчи ўрин орасидаги фарқ 19 очкони ташкил қилади. Рақамлар ҳеч қачон алдамайди. Биз бу муаммони ҳал қилишга уриниб кўрамиз.” – дея ўз фикрларини матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Аммо улар бунинг учун қаттиқ ҳаракит қилишига тўғри келади. “Манчестер Сити” келаси мавсумда ҳам ўз бошлаган ишларидан қайтмаслиги аниқ. Янги чемпионларга ўтган мавсумларда тажриба етишмаётган эди, холос. 2008-09-йилги мавсумдаги Сэр Алекс Фергюсон давридан бери биринчи марта Пеп Гвардиола шогирдлари турнирнинг яққол фаворити мақоми остида ҳаркат қилди.

Муаммо шундаки, “Манчестер Юнайтед” ўз таркибида Илкай Гюндоганга ўхшаган иккинчи даражали захира футболчилари йўқ. Улар 40 миллион фунт турадиган ҳимоячига ҳам эга эмас. Яқинлашаётган ёзги трансфер бозорида улар асосий таркибни тўлдирагиданлардан эмас, аксинча уни кучайтирувчи футболчилар сотиб олишлари керак.

Ўтган ёзда клуб Виктор Линделёфни ўз таркибига қўшиб олди. Аммо унга ҳамон мослашиб олиш учун вақт керак. Катта эҳтимол билан ҳеч қачон таркибни мустаҳкамлай олмаса керак. “МЮ” ҳимоя марказини мустаҳкамлайдиган “юрак”ка эга. Эрик Байи эса улар истаган бундай вазифани бажаришга қодир.

Бундан ташқари жамоа қанот ҳимоясидаги вазиятни ҳам тўғрилаб олиши керак. Бу позициялардаги ҳолат якунига етган мавсумда унчалик билинмаган бўлса, келаси мавсумда бу иш бермаслиги мумкин. Люк Шоу “Манчестер Юнайтед”нинг келажакдаги биринчи рақамли аъзосига айланиши мумкин. Янг эса янги позициясида нисбий олганда, муваффақиятга эриша олди. Валенсиянинг ажойиб даврлари ортда қолди. Баъзи футболчилар ҳам ўйнашда давом этиши мумкин, аммо клуб бу билан совринларга эга чиқишда қийинчиликларга учрайверади.

“Қизил иблислар”га ярим ҳимояда “булдог”га эҳтиёж сезган вақтда буни Эррера бажаришига тўғри келди. Поль Погба “Ювентус”нинг учлик ярим ҳимоясида чап қанотдан ўрин олганида унинг ортида “маэстро” Андреа Пирло ва майдонни еб юборувчи Артуро Видаль ўйнарди. “Манчестер Юнайтед”да эса Погбани қўллаб қувватловчилар деярли йўқ. Ҳатто Неманья Матич ҳам ундан яхшироқ ўйнай олади.

Фақатгина клуб ҳужум чизиғидагина вариантлар етарлича. Алексис Санчес, Рэшфорд ва Марсьяллар ҳужумнинг чап қанотида кучли рақобатни ҳосил қилса, Хуан Мата ва Лингардлар ўнг қанотда асосий таркибга кириш учун кураш олиб боради. Аммо ёзда Марсьялнинг жамоани тарк этиши эҳтимоли борлиги яна кучсизланишга олиб келиши мумкин.

Шу сабабли, клуб келаётган бир неча ойда катта пул сарфлашига тўғри келади. Боиси “Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда асосий кучга айланишни истайди. Ҳозирги таркиб билан эса бу имконсиздир.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98