Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Реал” вингери Гарет Бэйлнинг трансфери бўйича музокараларга тайёрланмоқда.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуринью ва жамоа ижрочи директори Эд Вудворд айнан 28 ёшли уэльслик футболчини МЮнинг ёзги трансферлар давридаги биринчи рақамли мақсадига айлантиришган.

Маълумотларга кўра “Манчестер Юнайтед” тез орада Бэйлнинг трансфери борасида “Реал”га расмий таклиф билан мурожаат қилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98