“Манчестер Сити”: 2.0 – эволюция

 

Ниҳоят мухлислар орзиқиб кутган премьер Лиганинг янги 2018-19-йилги мавсуми ҳам старт олди. Дастлабки турнинг марказий учрашуви якшанба куни “Арсенал” майдонида бўлиб ўтди. Амалдаги чемпионлар янгича тактикада Унай Эмерининг дебютини ғалаба билан бошлашига тўғаноқ бўлди.

Ўйиндан сўнг гувоҳи бўлдикки, янги мавсумда “Манчестер Сити” янгича кўринишда. Ундан бир ҳафта олдин “Челси”га қарши “Community Shield” совринида кўпчилик Пеп Гвардиоланинг жамоасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтаётганди. Бироқ премьер Лиганинг илк турида “тўпчилар”га қарши уларда янгидан янги ғоялар борлигини намоён қилишди.

Гвардиола шогирдлари бу мавсумда анча кучайишини кутаётганини айтди. У жамоаси кўрсатадиган ўйин жиҳатларини назарда тутди. Кўриниб турибди, мураббий орқароқдан ҳужум қилиш ва ҳимояни янада мустаҳкамлаш борасида анча тер тўккан.

Каталониялик мураббий Унай Эмерининг янги жамоасига қарши янгича ғоялар билан ўйнади. Бу биз ўтган мавсумда кўрган “Манчестер Сити”га ўхшамади. Тўғри асосий тамойиллар ўша: улар босим уюштиришди, тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилди ва барчасини тезроқ ҳал қилишга уринди.

Аммо асосий тартиб ва роллар мутлақо ўзгача эди. “Шаҳарликлар” одатий 4-1-4-1 ўйин схемасидан кўра 4-4-2 ўйин тизимида ҳимояланди. Серхио Агуеро ва Бернардо Сильвалар биринчи бўлик босим уюштиришди. Кейин Раҳим Стерлинг ва Риёд Маҳрезлар боришди. Кайл Уокер одатдагидан кўра анча орқада ҳаракат қилди. Бенжамин Менди эса нафақат ярим ҳимоя, балки ҳужумда ҳам қанот қоқиб учди. Раҳим Стерлинг ўйинни чап қанотда бошлади ва унинг жарима майдончаси ташқарисидан киритган голи фаолиятидаги учинчиси бўлди.

Барчаси ноодатий кечди. Бу биз таниган “шаҳарликлар” эмасди.

Бу нафақат чап қанот эгалари – Лерой Сане ва Фабиан Дельф ўйинни илк дақиқалардан бошламаганида. Қолаверса, Бернардо Сильва ва Илкай Гюндоганларнинг асосий таркиб футболчилари Давид Сильва ва Кевин Де Брюйнеларнинг ўрнида ҳаракат қилганида ҳам эмас.

Бунга Мендининг сафга қайтгани ҳам эмас. Француз футболчиси ўтган мавсум дебютида жиддий жароҳат олиб мавсумни эрта якунлаган бўлсада, у жароҳат олгунига қадар чап қанотда ҳимоялана олиши билан бирга ҳужумларда ҳам фаол иштирок эта олишини исботлаб бўлганди.

Аммо энг муҳими Менди энди сафда ва клубининг ўйинини ўзгартира олади. Чунки у Дельфнинг қўлидан келмайдиган ишни бажара олади.

Унинг вазифаси ҳамон ноаниқ, бироқ бу вазият Гвардиоланинг охирги режаларига жиддий таъсир қилган.

“Монако”нинг собиқ футболчиси 2017-18-йилги мавсумда Дельф билан комбинация ҳосил қилди. Менди чап қанотда ҳимояланиш билан бирга, Дельфнинг позицияси ярим ҳимояда ҳам пайодо бўлар, гоҳ ҳужумда шерикларини узатмалари билан таъминлашга интиларди.

Унинг ўйинини кўп жиҳатдан мукаммал дея олмаймиз. У шунчаки тўпга эгалик қилишни осонлаштиради. У чақирувларни ўтказиб юборди, Гвардиоланинг тактик интизомига мос келолмади. Ўйиндан кейин Гвардиола шогирди ҳақида аниқ тасаввурлани улашди: “Бу яхши эмас. Менди бу Менди. Баъзан уни ўлдириб қўйгимиз келади, баъзан таркибимизда шундай ўйинчилар борлигидан ҳайратга тушамиз. У бизга куч бағишлайди. Унинг ўрганадиган нарсалари кўп ва умид қиламизки, Менди ижтимоий тармоқлардан сал тийилади ва ўз устида ишлайди.”

Ўйин “Манчестер Сити” ўзига ўхшамаган услубда ўйнагани, Мундиалдан кейинги чарчоқ ва ўйин схемасидаги мавҳумлик борлигини исботламайди. Шунчаки, Гвардиола жамоаси ривожланиб бормоқда.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!