Мбаппе Франция чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг ўтган март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш лозимки, 19 ёшли футболчи март ойида Лига-1да жами 3та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 38та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!