"Барселона" клуби форварди Лионель Месси айни дамда давом этаётган "Жирона"га (1:1, танаффус) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси ушбу гол 31 ёшли аргентиналик футболчи учун Ла Лигадаги 2018 йилда киритган 34-гол бўлди. Шу тариқа Месси жорий йилда Европанинг топ-5 чемпионатларида энг кўп гол ураётган футболчига айланиб олди.

Маълумот учун, Лео жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол уриб, 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98