"Милан" ҳужумчиси "Севилья"га ўтадиган бўлди

"Севилья" клуби "Милан" ҳужумчиси Андре Силванинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Унга кўра андалусияликлар 22 ёшли португалиялик футболчини кейинчалик 38 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олишади.

Эслатиб ўтиш лозимки, даставвал “Севилья” Силва учун “россонерилар”га 20 миллион таклиф қилишган эди. Бироқ, кейинчалик уларнинг бу таклифи рад этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!