"Милан"да омади юришмаган Андре Силва фаолиятини "Севилья"да давом эттиради

"Милан" клуби форварди Андре Силва тез орада "Севилья" футболчисига айланади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра андалусияликлар 22 ёшли португалиялик футболчини 5 миллион евро эвазига кейинчалик 30 миллионга сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олишади.

Маълумот учун, Силва “Милан” сафига 2017 йил келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “россонерилар” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!