Кеча каталонияликлар яна «неладзуррилар» билан куч синашди. Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Барселона» сафардан 1-1 ҳисобидаги дуранг билан қайтди. Бир вақтлар айнан шу «Интер» «кўк-анорранглилар»ни ярим финалда тўхтатишнинг уддасидан чиқишганди.

«Биз учун бу орзу» – деган эди Жозем Моуриньо «Интер»нинг Чемпионлар Лигаси финалига чиқишини гапираркан. «Барса» учун бу шунчаки қизиқиш» дея ўз фикрини билдирганди 2010-йилда.

Ўшанда унинг жамоаси «Камп Ноу»да ярим финал босқичининг жавоб учрашувида майдонга чиққанди. Португалиялик мутахассис кейинчалик Европада тенгсиз деб топилгач унга «Сантьяго Бернабеу» эшиклари очилди.

Ўша вақтларда Пеп Гвардиоланинг «Барса»си футбол оламида ҳукмрон клуб эди. Бир мавсум аввал треблни қўлга киритган каталонияликлар бу сафар ҳам бунга яқиндек кўринганди.

«Барса» футболчилари навбатдаги совринни ютиб олишига ўзларида ишонч бор эди. Ички чемпионатда эса улар мадридликларни «ер тишлатиб» Ла Лигани нақд қилиб қўйишганди.

Флорентино Перес эса ёзда трансферлар учун миллионлаб пуллар сарфлаб йўқотилган кучни ортга қайтаришга тиришарди.

Шу мақсадда клубга Криштиану Роналду, Кака, Карим Бензема ва Хаби Алонсолар олиб келинди. Бироқ «Реал» Чемпионлар Лигасида «Лион» тўсиғидан ўта олмади, улар турнирни яна нимчорак финалда якунлашди. Мадридда ўтадиган финалда эса азалий рақиблари иштирок эта олмаслигига умид қиларди, холос. Боиси «Сантьяго Бернабеу»да ўтадиган финалдан олдин каталонияликлар вакиллар бу «ўзгача таассурот қолдириши» ҳақида тинмай матбуотда чиқишлар қилиб турарди.

«1997-йилда мен «Барса»да таржимон бўлиб ишлардим, мен «Сантьяго Бернабеу»да «Бетис»га қарши ўйинда тажрибамдан ўтказганман. Мен бу нимани англатишини тушуниб етганман. Бу худди Жаҳон Чемпионатини ютгандек эди. Энди Чемпионлар Лигасини у ерда ютиб олишни тасаввур қилаяпсизми.» – дея Моу ўйиндан олдинги матбуот анжуманида гапириб берди.

«Қироллик клуби» бу иш яна такрорланиши, айниқса «Барса»нинг мадҳияси янграган вақтда Каталония байроғи ҳилпирашини ҳазм қила олмасди.

Гарчи Қирол Кубогидаги ишдан кейин клуб узр сўраган бўлсада, бу иш яна барибир содир бўлиши аниқ эди.

«Реал»нинг бахтига қарши Моуриньо уларни бундай «бало»дан қутқариб қолди. «Интер» «Барса»ни ўз уйида ҳисобда ортда қолаётганига қарамай 3-1 ҳисобида мағлуб этди. Ўшанда кўпчилик “кўк-анорранглилар” футболчилари Италияга ноқулай об-ҳаво туфайли 14 соатда автобусда етиб боргани ва бу йўл чарчоғи футболчиларга жиддий таъсир қилгани билан изоҳлаганди.

«Камп Ноу»даги жавоб ўйинида эса Гвардиола шогирдлари ултра-ҳимоявий услубда ўйнаган «ўзгача» шогирдларини кичик 1-0 ҳисобида мағлуб эта олганди. Ўйиннинг 28-дақиқасидан бошлаб Тьяго Моттанинг қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ортидан 10 киши бўлиб қолган «Интер» «охиригача» туриб берганди.

Пике ўйин сўнггида гол уришга муваффақ бўлганига қарамай умумий ҳисоб 3-2 ни ташкил этди ва «нерадзуррилар» финалга йўл олганди. «Бу менинг энг чиройли мағлубиятим бўлди» – деганди Моуриньо ўйиндан кейин берган интервьюсида.

Қўшимча қиларкан, «биз тўпга эгалик қилишни умуман истамадик. «Барселона» босим қилаётганда ва тўп билан бўлганда биз ўз позициямизни йўқотардик. Мен майдонда ҳеч қачон позицияни йўқотишни истамайман. Шу сабабли биз уларга ўйин назоратини тақдим қилдик.» – дея ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашганди.

Биринчи ўйинда Диего Милитонинг офсайддан урган голи, «Камп Ноу»да Боян Кркичнинг офсайддан урган голи ҳисобга олинмагани ва Исландияда юз берган вулқоннинг таъсири «Интер»нинг ўша машҳур ғалабасига ёрдам берган факторлар бўлганди.

Моуриньо ўйиндан олдин қаттиқ қайғурди, ҳимояланишнинг энг юксак чўққисини намойиш қилди ва каталонияликларга қарши «вакцина»ни оммага тақдим қилди. Португалиялик мутахассис 2008-йилда уни эмас айнан Гвардиолани бош мураббий қилмаганидан ўзича «қасос» олди.

«Интер» мураббийи ўйиндан кейин қўлларини осмонга қарата баланд кўтарганча «Камп Ноу»га ташриф буюрганлар томон югурди. Бу албатта клубни, футболчиларни ва мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлди.

Бу ишни қилишдан қайтармоқчи бўлган Виктор Вальдесдан сўрасак нималарни ҳис қилганини айтиб берса ажабмас.

Бу Моуриньо ва «Барса» ўртасидаги «жанг»нинг кичик бир дебочаси бўлиб чиқди. Португалиялик мутахассиснинг «Сантьяго Бернабеу»да Чемпионлар Лигасини ютиши шу стадионда қолишига сабабчи бўлди. «Бавария» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Интер»дан кетишини маълуми қилди.

Орадан тўққиз кун ўтиб у «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди. У «Реал»да бошқа Чемпионлар Лигасини юта олмаган бўлсада, «Барселона»нинг «олтин даври»ни тугатишда бош-қош бўлди.

2011-2012-йилги Ла Лига чемпионлиги ва бир йил олдин Қирол Кубогини ютганидан ташқари у клуб билан бошқа соврин юта олмади. Аммо айнан у «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси янги форматида кетма-кет совринга эга чиқишини тўхтатиб қолди.

У бу билан «Сантьяго Бернабеу»да мадридликлар кўз ўнгида ушбу совринга эга чиқишининг олдини олди. Бу билан барча ундан миннатдор бўлган бўлса ажабмас.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98