“Қизил фурия”нинг Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида мезбон терма жамоадан мағлуб бўлиб, турнирни шармандаларча тарк этишидан кейин испан футболи мутасаддилари термада баъзи ўзгаришларни киритиш кераклигини тушуниб етган деб ўйлаймиз. Қуйида ҳал қилиниши лозим бўлган муҳим масалаларни муҳокама қиламиз.

Кўпчилик мундиал арафасида 15 июль куни бош соврин учун курашда майдонга чиқиши керак бўлган терма жамоалардан бири сифатида Испанияни тилга олишганди, бироқ мусобақага мезбонлик қилаётган Россия Йерро шогирдларини пенальтилар сериясига кўра, мағлуб этди ва уларни турнирдан чиқариб юборди.

Россияга қарши ўйинда Йерро шогирдлари 1000 дан ортиқ узатмаларни ошириб янги рекорд ўрнатишди, бироқ уларнинг фойдасига ишлаган автогол ҳам якунда уларга камлик қилди.

Испанлар тўрт ўйинда атиги бир ғалаба билан ортларига қайтишадиган бўлди. Диего Костанинг ягона голи эвазига улар Эронни қийинчилик билан мағлубиятга учратган эди.

Шунга қарамай, 2010 йилги жаҳон чемпионларини “қора булут” мундиал арафасида таъқиб қила бошлаган эди ва натижалар қониқарли бўлишига оид фикр-мулоҳазалар билдирилган эди. Эсингизда бўлса, Мундиал бошланишига икки кун қолганида Испания бош мураббийсиз қолди. Хулен Лопетеги “Реал” бир марта таклиф беради, деб ўйлаган шекилли, дарровгина рози бўлди ва терма жамоасини ярим йўлда ташлаб кетди.

Спорт директори ва Испаниянинг собиқ афсонавий ҳимоячиси Фернандо Йерро бу вазифани адо этишга киришди. Бироқ у секинлик билан ўзгаришларни киритишга ваъда берди. Албатта Лопетегининг икки йиллик меҳнатини ўзгартириш учун унда етарли вақтнинг ўзи йўқ эди. Хўш, энди “Ла Роҳа”ни нима кутиши мумкин?

Spain

Термани тарк этадиган футболчилар

Андрес Инеста халқаро даражадаги фаолиятини 34 ёшида якунлашга қарор қилган. Ҳар ҳолда унинг клубдоши Жерар Пике бу ҳақида барчага маълум қилган эди. 35 ёшида яна бир фахрий футболчи – Пепе Рейна ҳам ўз қўлқопларини михга илиши кутилмоқда. “Қизил Фурия” учун халқаро турнирларда ортиқ юқори савияда ўйин намойиш қила олмаса керак.

Дарвозабон ҳақида сўз кетганда, Давид Де Хеани айблайдиганлар топилди. “Манчестер Юнайтед” посбони Жаҳон Чемпионатида 7 ҳавфбли зарбани атиги биттасини қайтаришга муваффақ бўлган. 6 гол ўтказиб юборган. Россиянинг пенальтидан йўллаган барча тўрт зарбаси дарвоза тўридан жой олган. Йерро мураббий сифатида қоладиган тақдирда ҳам уни алмаштира оладиган бирорта кучли посбон ҳозирча Испанияда мавжуд эмас.

Халқаро фаолиятига якун ясаши кутилаётган яна бир футболчи бу Яго Аспас бўлиши мумкин. “Сельта” ҳужумчиси Марокашга қарши гол урди, аммо якшанба оқшомида муҳим пенальтини ура олмади. У 1-августда 31 ёшга киради. Ўтган мавсумда клубдаги фаолияти анча сермазмун ўтган футболчини яна ўйнашини кузатиш ёмон бўлмайди.

Термага чақирилиши керак бўлган футболчилар

Испания термаси асосини ташкил қилувчи таркиб яхши ва камига ёш ҳисобланади. Демак, Россиядаги муваффақиятсизликка қарамай бу борада катта ўзгаришларни амалга ошириш ярамайди. Лекин, келажакда Иньеста, Пике ва Рейналарнинг ўрнини муносиб тўлдира оладиган футболчилар албатта зарур.

2018 йилги Мундиалда Испания таркибида энг оғриқли муаммо Серхио Бускетсни қўллаб-қувватловчи футболчининг йўқлиги бўлди. Россияда унга майдонда Коке шериклик қилди. “Барселона” ярим ҳимоячисига табиий ўринбосар етишмайди. Аммо “Атлетико”нинг янги трансфери Родри яқин келажакда унинг ўрнини тўлдириши мумкин. 22 ёшли футболчи март ойида Германияга қарши дебютини ўтказган эди. Тез орада уни Испания сафида кўрсак, ажабланмаймиз.

“Наполи” сафига ўтган Фабиан Руис ҳам собиқ клубдоши Дани Себальос билан терма жамоага чақирилиши кутилмоқда. Қолаверса, “Валенсия”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Солер “Барса” жавоҳири Карлос Аленья билан бирга термага жалб қилиниши мумкин.

Ҳимояда эса Испания “Манчестер Сити” вакили Эмерик Лапорт келажагини Франция билан эмас, айнан испанлар билан боғлашига умид қилмоқда. Шунингдек, Вальехо, Ойарсабаль ва Бартралар ҳам ҳимоя чизиғи учун муносиб номзодлар саналади.

Ҳужумда эса Борха Майораль, Иньяки Вильямс ва Россияга келмаган Альваро Мораталар ҳаракат қилишлари мумкин.

spain-fifa

Йерро бош мураббий бўлиб қолиши керакми?

50 ёшли мутахассис Мундиалгача спорт ишлари директори лавозимида меҳнат қилиб келди. Фақатгина Лопетегининг турнир арафасида “Реал” бошқарувини қабул қилганидан кейин мажбурий равишда “Реал” афсонаси бошқарувни қабул қилиб олди. Испания Мундиални тарк этганидан кейин Испания ФФ президенти Луис Рубьялес яқин ҳафта ичида Йерро борасида аниқ қарорга келишлари ҳақида баёнот берди.

“Реал” ва Испания термасида фантастик ўйин ўтказган Йерродек футболчи жуда керак. Аммо унда мураббийлик тажрибаси етишмайди. Унининг меҳнат дафатарчасида Карло Анчелоттига бир йил ёрдамчилик қилгани ва “Овьедо”но 2-Лиганинг 8-ўрнигача олиб чиққани бор, холос. Шу сабабли, “қизил Фурия” ундан яхшироқ мураббийни олиб келгани маъқулроқ.

Бунинг учун муносиб номзодлар талайгина – Кике Санчес Флорес, Кике Сетьен ва Мичель шулар жумласидан, аммо “Барселона”дан кетгач ишсиз юрган Луис Энрике рўйхатда салмоқли тош босади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98