"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Луиш Нани фаолиятини Лиссабоннинг "Спортинг" клубида давом эттирадиган бўлди.

Record нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли португалиялик футболчи бўлажак жамоаси билан “2+1” кўринишида шартнома имзолайди.

Эътиборлиси, “Валенсия” Нанини “Спортинг”га текинга қўйиб юборади. Ушбу трансфер борасида эса яқин вақтлар ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Нани айнан "Спортинг" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98