"Насаф" - "Ал Васл" (1:0) ўйинидан фоторепортаж

Бугун Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ 2-тури доирасида БААнинг "Ал Васл" клубини қабул қилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қуйида эса ушбу ўйин давомида фотообьективимизга тушган энг ажойиб кадрларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Ал Васл" футболчилари Қаршидан очко олиб кетиш учун мақсад қилишган эди

Жамоа сардори - Драган Черан ўзининг етакчилик қобилиятлари билан қолганлардан ажралиб турди

"Насаф" ҳимоячилари рақибга заррача имкон қолдиришмади

"Насаф"га қайтган Сайдулло Раҳматов ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек фаол бўлди

Ҳакамларга ҳам бугун етарлича иш топилди

Лукич бурчак зарбаларини тепиб сира чарчамади

Мухлислар ўзларининг севимли жамоасини бетиним қувватлаб туришди

"Ал Васл" дарвозабонидан ажойиб сэйв

Голдан бир лаҳза олдин...

...ва кейин

Футболчиларининг асаблари чидамади ва ...

...ҳакам барчасини "жой-жойига қўйди"

Бу эса Жасур Ҳасанов (Феллайни ёдингизга тушмадими?)

Якунда "Насаф" муҳим ғалабани қўлга киритди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!