Наманганнинг "Навбаҳор" клуби расмий сайти ярим ҳимоячилар Зоҳир Пиримов ҳамда Беҳруз Саъдуллаевлар жамоани тарк этганликларини маълум қилди.

27 ёшли тажрибали Пиримов Pepsi Суперлигада “лочинлар” шарафини 12 та ўйинда ҳимоя қилиб, майдонда 503 дақиқа ҳаракатланди ва 1 та голга муаллифлик қилди. У ўз голини 6-тур доирасидаги Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Бироқ ўша баҳсда наманганликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Зоҳир Пиримов 12 та учрашувдан олтитасини бошланғич таркибда бошлаган бўлса, яна 6 та учрашувда захирадан майдонга туширилганди.

22 ёшли Беҳруз Саъдуллаев эса жорий мавсумда “Навбаҳор” таркибида 3 та ўйинда захирадан майдонга тушиб, 35 дақиқа тўп сурди. Шунингдек, Саъдуллаев  “Навбаҳор”нинг Шуҳрат Қорабоев қўл остидаги  ёшлар жамоаси таркибида ҳам 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сербиялик легионер - Ненад Иньяц ҳам жамоа билан хайрлашган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98