Жорий мавсум арафасида Наманганнинг “Навбаҳор” клубига яхши ниятлар билан таклиф этилган сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац билан тузилган шартнома ҳар икки томоннинг келишувига мувофиқ, бекор қилинди.

Бу ҳақда “лочинлар” устози Илҳом Мўминжонов 15-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида хабар берди.

Иньац жорий мавсумнинг илк баҳсларида жамоанинг ўйинига унчалик киришиб кета олмади. Эндигина “Навбаҳор”га мослашганида эса жароҳат олди. Қисқаси, сербиялик форвард ўзидан кутилган ўйинни намойиш этолмади. Шу сабабли, у билан тузилган шартнома бекор қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Иньац Pepsi Суперлига баҳсларида “Навбаҳор” таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 459 дақиқа ҳаракат қилди. Ненад 6та ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушиб, кейин алиштирилган бўлса, 2та учрашувда захирадан майдонга туширилди. Мазкур 8та ўйинда сербиялик ҳужумчи 1та голга муаллифлик қилиб, 1та сариқ карточка олди.

Иньац ўз голини 7-тур доирасидаги “Навбаҳор” -  “Бунёдкор” (2:1) учрашувида уриб, наманганликларнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшганди. Ажабланарлиси, Ненад айнан мазкур баҳсда огоҳлантирилганди.

Бундан ташқари, сербиялик форвард Ўзбекистон кубоги 1/16 финал доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам захирадан майдонга тушиб, 36 дақиқа ҳаракат қилганди. Афсуски, ўша баҳсда наманганликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кубок баҳсларидан чиқиб кетишди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98