Келаси ёз ПСЖ форварди Неймар учун Европанинг учта гранди ўзаро кураш олиб боради. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" 26 ёшли бразилиялик футболчини қўлга киритишга уруниб кўради. Тахкидлаш керакки, парижликлар Неймарнинг трансферини 300 миллион еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни 2017 йилнинг ёзида “Барселона”дан 222 миллион еврога сотиб олган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98