ОЧЛ. “Насаф” ўз тарихида иккинчи бор сафар ўйинида ғалаба қозонди

Бугун ОЧЛда 6-тур ўйинлари старт олди. Қаршининг “Насаф” клуби сафарда БААнинг “Ал-Васл” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувда ҳисобни мезбонлар очган бўлсада, якунда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2 та гол киритиб,  иродали ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, “аждарлар” ўз тарихларида иккинчи бор ОЧЛ доирасида ўтган сафар беллашувларидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди.

Улар бундан олдин 2015 йилги мавсумда Эронда маҳаллий “Тракторсози” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эдилар. Эътиборлиси, ўшанда ҳам қаршиликлар ўз дарвозаларидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганларига қарамай, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!