18 август куни Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинларига старт берилади.

Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам бир неча спорт турларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Kun.uz сайтига таяниб, SPORTS.uz сайтининг хабар беришича, Осиё ўйинларининг ҳеч бир мусобақаси Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилмайди. Унинг трансляция ҳуқуқини Ўзбекистоннинг ҳеч бир компанияси сотиб олмаган.

Хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этадиган футбол турнирини ҳам катта эҳтимол билан кўрмаймиз. Баъзи манбаларда UzReport канали футбол мусобақасини ёритиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирча бу хабарлар расман тасдиқланмади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98