Бугун Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари доирасида Қатар ва Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини давом эттирмоқда. Қуйида ушбу ўйиндан онлайн трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин:

 

    01/01/1970 06:00

    :
    Бошланмади

        45'
        90'
           

          • 90+2'

            Ўйин тугади. Сиз билан учрашувни Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат. Бизни кузатишда давом этинг. 

          • 90'

            Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

          • 90'

            Машарипов қанотдан анчайин хавфли ҳужум уюштирганди. Сўнгги пасига бироз аниқлик етишмади...

          • 87'

            Футболчиларни номма-ном санашдан фойда йўқ. Вакилларимиз шунчаки тўпни бир-бирларига узатишмоқда. Хавфли ҳужум!!! Бурчак зарбаси... Ҳамдамов тўп олдида. Ҳимоячилар ишончли ўйнашди.

          • 84'

            Қатарликлар ҳеч бўлмаганда битта гол уришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо футболчиларимиз қарши ҳужумга ўтиб кетишмоқда. Ўйин темпи бпасайди.

          • 82'

            Қатарликларда стандарт вазият. 

          • 75'

            Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Жасур Яхшибоев туширилди.

          • 74'

            Дарвоза бўш. Абдуҳолиқов. 0:6

          • 71'

            Ҳамдамов! Абдуҳолиқов!!! Озгина аниқлик етишмади. Дарвозаьон қутқарди.

          • 68'

            Ҳамдамоввв!!! Ваааййй!!! Ҳужумчимиз бирозгина аниқ ҳаракат қилганидами?.. 

          • 65'

            Ҳесаба Аҳмад ўрнига Ҳассанини Ҳатим майдонга туширилди.

          • 60'

            Бобур Абдуҳолиқов Забиҳилло Ўринбоевнинг ўринга майдонга туширилди.

          • 59'

            Воййй!!! Ажойиб пас! Сиддиқов офсайдда...

          • 53'

            Марван Бадрелдин огоҳлантирилди.

          • 56'

            Қатарликларнинг тезкор қарши ҳужуми... Ашурматов жонбозлик кўрсатди. 

          • 53'

            Тўп олдида Машариповнинг ўзи ва 0:5.

          • 53'

            Машарипов пенальти ишлаб олди.

          • 51'

            Қатарликлар ҳужумда.

          • 49'

            ГОЛ!!!! Жавоҳир Сиддиқов!

          • 48'

            Яна бир ҳужум. Қатарликлар ҳимояланишга мажбур.

          • 46'

            Хавфли зарбааа!!! Ухххххх!!!! Ҳамдамовв!!! 3:0.

          • 46'

            Иккинчи бўлим бошланди. 

          • 45+2'

            Бўлим якунланди. 

          • 45'

            Ойойойоооой!!! Ҳамдамовнинг пасиии!... Ўринбоевввв! Озгина улгурмади. Бўлимга 2  дақиқа вақт қўшиб берилди.

          • 44'

            Демак 2:0. Навбатдаги ҳужум... Ўринбоев ўйиндан ташқари ҳолатда. 

          • 42'

            Вакилларимизда жарима зарбаси тепиш имконияти. Тўп олдида Алибоев ва Ҳамдамов. Алибоеввв!!! ГООЛЛЛЛЛ!!!

          • 41'

            Алибоевга нисбатан хавфли ўйин...

          • 41'

            Азиз мухлислар, айни пайтда сайтимизнинг фейсбукдаги расмий саҳифасида ҳам учрашувда жонли видеотрансляция амалга оширилмоқда. Ушбу видеотрансляцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин. Вакилларимизнинг яна бир ҳужуми... Ҳужум иккинчи темпда давом этади.

          • 37'

            ГОЛЛЛЛЛ!!!! Забиҳиллоо Ўринбоев!!! Оссонгина тўпни дарвозага жойлаб қўя қолди!!!

          • 36'

            Пенальти! Сиддиқов йиқитилди! Вой!.. Ҳакам буни симуляция деб ўйлади. Яхши! Давом этамиз!

          • 33'

            Ҳужумчиларимизга якуний нуқтани қўйиш учун нимадир етишмаяпти...

          • 31'

            Жуда яхши имконият!!! Алибоев! Офсайдда экан...

          • 29'

            4 та ҳужумчимиз ёт ҳимоячига қарши! Ҳамдамов!.. Тўпи ўзвақтида тўхтата олмади. Ҳужум темпи пасайди...

          • 27'

            Рақиб футболчилари ҳимояда яхши ўйин намойиш этмоқда.

          • 25'

            Уххххх!!! Сал қолса, қатарликлар ҳисобни очиши мумкин эди. Яхшиямки Эргашев ишончи ўйин кўрсатди...

          • 23'

            Қатарликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Эргашев ўз ўрнида.

          • 23'

            Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Тўп олдидда Машарипов ва Алибоев. Зарбаа... Тўп жонли девордан майдон ташқарисига чиқиб кетди...

          • 20'

            Иккинчи тепмдаги ҳужумимиз ўхшамади. Ботирали Эргашев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

          • 19'

            Алибоев яна ўйин қоидасини бузяпти. рақиб жарима зарбасини тепишга тайёр. 

          • 18'

            Тариқ Салмонга Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қилинган қўполлик учун огоҳлантириш.

          • 16'

            Ашурматов тўпни негадир майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

          • 15'

            Икром Алибоев рақиб футболчисини анча ноқулай тарзда тўхтатиб қолди. Ҳакам уни жиддий огоҳлантирди. Яна шундай ўйнаса, карточка кўрсатаркан.

          • 13'

            Вакилларимизга бироооз аниқлик етишмади. Кўринишида биринчи таймнинг ўзида ҳисоб очилиб қолса, ҳеч гап эмас...

          • 12'

            Энди рақиблар босимни кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Вакилларимизгигш ҳужуми. Машарипов узатган тўпга Ўринбоев етиб келолмади. Бурчак зарбаси. 

          • 10'

            Алибоеввв!!! Зарба кўнгилдагидек чиқмади.

          • 9'

            Ҳаммаси жойида. Футболчимиз ўйинни давом эттиряпти.

          • 9'

            Қатарликлар анча олдиндан прессинг уюштиришмоқда. Машариповга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

          • 8'

            Навбатдаги ҳужум. Ажойиб комбинация уюуштирилганди. Бироқ Сиддиқов сўнгги зарбада анча адашди...

          • 6'

            Қатарликлар асосан узун паслар билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Ботирали Эргашев жарима майдонидан чиқиб кетди. Яхшиямки бунда қатарликлардан ҳеч ким тўпга теголмади.

          • 4'

            Ҳамюртларимиз босимни кучайтиришда давом эттиришмоқда. Акром Комиловнинг жарима майдони ичига узатган паси ноаниқ бўлди.

          • 1'

            Дастлабки ҳужум анча хавфли бўлди!

          • 0'

            Ассалом алайкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бугун Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Пакансари стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг иккинчи турида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

          «SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

          ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

          Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

          Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
          Электрон манзил: info@sports.uz.
          Телефон: +998 71 233-78-98