Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан жой олган учрашувларнинг вақти аниқ бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари иштирокидаги 3 та учрашувни 17:00 га белшилади. Бунда учрашувлар ифторлик вақтигача якунига етиб улгуради.

Суперлига ўйинлари иш кунида 18:00 дан эрта бошланмаслиги белгилаб қўйилганди. Про-Лига клублари эса ўзаро келишиб, учрашувлар вақтини тайин қилиб келаётганди. “Спорт” телеканали бу сафар Про-лиганинг “Ифтихор” ҳамда “Динамо” жамоалари иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишни лозим деб топди ва кубок доирасидаги бу икки жамоа ўйинларини 17:00 га қўйишни сўради.

Шу орқали футбол мухлислари Ёшлар Иттифоқи асосида тузилган “Ифтихор” клуби ҳақида маълумотга эга бўлиб олади. Айни вақтда мазкур жамоа томонидан қурилаётган стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмаган. Етган тақдирда ҳам, уни ИИВ ҳамда ПФЛ комиссиялари алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиши керак бўлади.

Шунингдек, янги стадиондан трансляция уюштириш имкониятини МТРК вакиллари текширувдан ўтказиши лозим. Бу ишларни 29 май санасигача якунлаш учун ҳозир анча кеч. Шундан келиб чиқиб, “Ифтихор” — “Пахтакор” ўйини Олтиариқдаги Суперлига талабига жавоб бермайдиган стадионда эмас, балки Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо” клуби “Қизилқум”га қарши кураш олиб боради. Самарқанд шаҳри аҳолиси катта футболни соғиниб қолгани сир эмас. Айни вақтда “Динамо”нинг Про-Лигадаги иштирокини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, “Спорт” телеканали Самарқанддаги футбол учрашувини ҳам жонли намойиш этиш истагини билдирди. Бу ўйин ҳам ифторлик вақтига қадар якунига етиб улгуради.

Нукусдаги учрашув стадион ёритиш тизимидаги муаммолар туфайли 17:00 да старт олади. ПФЛ Суперлига клубларининг олдига бу борада талаб қўйган, Про-лига клублари амал қилиши керак бўлган талаблар эса яқин кунлар ичида эълон қилинади. Бунда Про-лига клублари босқичма-босқич ривожланиб бориши кўзда тутилади.

Ўзбекистон Кубогининг қолган учрашувлари худди Суперлигадаги ҳолат каби старт олади. Яъни, улардаги танаффус ифторлик вақтига тўғри келади. Шундай қилиб, “Спорт” телеканали 1/8 финал босқичининг жами 4 та учрашувини жонли кўрсатади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

29 май (сешанба)

17:00  “Ифтихор” — “Пахтакор” (live)

17:00  “Орол” — “Андижон”

19:02  “Бунёдкор” — “Сўғдиёна” (live)

19:22 “Машъал” — “Сурхон”

30 май (чоршанба)

17:00  “Динамо” — “Қизилқум” (live)

18:57  “Қўқон-1912” — “Нефтчи”

19:03  АГМК — “Насаф” (live)

19:03  “Локомотив” — “Шердор”.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98