Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланка устидан ғалаба қозонди

Кучли ёмғир остида ўтган муросасиз ўйинда Илхом Ханжариев шогирдлари Шри-Ланка устидан 4-0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди. Учрашувдаги голларни Лейла Ораниязова, Ўғилой Саъдуллаева, Ойсара Суюнова ҳамда Диёра Жўрабоевалар киритишди.
 
Терма жамоамиз сўнгги тур ўйинини 23 сентябрь куни соат 14:30 да Хитой U-16 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!