Бугун, 14 июнь куни Россия федерациясида 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув  17 июнь куни Тошкент вақти билан соат  17:00да бошланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98