Хабарингиз бор айни кунларда PEPSI Суперлига ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.

Навбатдаги учрашувлар муросасих кечишини тахмин қилаётган Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси “Пахтакор” клуби иштирокидаги 2та ўйинни Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 ўйинларида ишлаган рефериларга ишониб топширди.

Унга кўра, 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинини баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Таъкидлаш керакки, ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинни бошқаришди.

19-тур

28 июль, шанба

“Навбаҳор” — “Пахтакор”

Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн)

Кейинроқ 20-турдан ўрин олган  “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида жаҳоннинг энг яхши реферилари қаторида тилга олинаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи фаолият олиб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур ҳакамлар гуруҳи мундиалда 4 та ўйинни бошқаришди.

20-тур

1 август, чоршанба

“Пахтакор” — “Локомотив”

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (Эрон)

PS: Сўнгги пайтларда айнан "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар кўпчиликда шубҳа уйғотиб келмоқда. Балки, шу боис ҳам ПФЛ хорижлик ҳакамларни айнан ману шу жамоа ўйинларига таклиф қилгандир?! Яна ким билади дейсиз...

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98