Перес Лопетегининг ўрнига зўр номзод топди

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес тобора истеъфоси яқинлашаётган жамоа бош мураббийи Хулену Лопетегининг ўрнига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра Перес ушбу лавозимга Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвни таклиф қилмоқчи. Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” учун 58 ёшли мутахассисни жалб этиш у қадар муаммо туғдирмаслиги мумкин. Чунки, Лёвнинг ҳам ҳозир Бундестимдаги ишлари у қадар яхши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Перес бундан бир неча йил муқаддам ҳам Лёвни “Реал”га олиб келишга уруниб кўрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!