Почеттино "Тоттенхэм" нега янги футболчи сотиб олмаганини айтди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “шпорлар” нима сабабдан мавсумлар оралиғида бирорта ҳам янги футблчи сотиб олишмаганини изоҳлади.

“Энг зўр футболчиларни ва жамоани сақлаб қолиш бу бизнинг қароримиз эди. Бу жасоратли қарор бўлди. Клуб бу билан ўзининг нақадар жасур эканлигини кўрсатди. Янги база яратиш бу улкан харажат талаб этади. Янги стадион қурилишига деярли миллиард фунт маблағ кетди. Албатта, ҳамма нега “Тоттенхэм” янги футболчи сотиб олмади дейиши мумкин. Лекин, нега энди янги футболчи сотиб олиш учун эскисини сотишимиз керак? Яхшиси ўзимизнинг энг зўр футболчиларни сақлаб қолишдир”, - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” 2003 йилдан буён илк марта ёзги трансферлар даврида янги футболчи сотиб олмаган АПЛ клубига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!