Погба: Финалда ҳақиқий жанг бўлади

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба Хорватияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хорватлар Англияга қарши жуда оғир ўйин ўтказишди. Улар 1:0 ҳисобида имкониятни бой бера туришиб, якунда ғалабани ўз томонларига оғдира олишди. Финалда фаворит бўлмайди. Иккита жамоа ва битта кубок бўлади. Шу боис ҳар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун курашади. Бу жуда оғир ўйин бўлади. Финалда энг зўр футболчилар ўйнашади. Майдонда ҳақиқий жанг бўлади”, - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Хорватия баҳси 15 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!