Португалия УЕФА Миллатлар Лигасини Лиссабонда Италия термасини кичик ҳисобда енгиш билан бошлади.

«Милан»дан «Севилья»га ижарага берилган Андре Сильва «Скуадра Адзурра»ни таслим қилган ягона голга муаллифлик қилди.

Европанинг амалдаги чемпионлари асосий етакчиси – Криштиану Роналдусиз ўйнади ва шунга қарамай, улар учрашувда тўлиқ эгалик қилишди. Бундан албатта Фернанду Сантуш ҳурсанд бўлгани аниқ.

Қуйида учрашувдан чиқарилган беш хулосани таҳлил қиламиз.

  1. Роналдусиз келажакка тайёргарликми?

Криштиану ҳамон ўз спорт формасида, агарда 2020-йилда ҳам у мусобақани (Португалия етиб келса албатта) асосий таркибда бошласа, ҳеч ким ажабланмаслиги аниқ.

Бироқ шундай кунлар келадики, Роналду ортиқ энг яхши бўлмаслиги мумкин. Ҳозирги таркибда 37 голнинг 13 таси Андре Сильва томонидан киритилган. Роналдунинг ҳисобида эса 85 гол бор.

Шу сабабли, Португалия усиз ўйнашни ўрганиши шарт. Бунга бир қатор аломатлар бор. Сильванинг фамилиядоши Бернардо ва Рубен Невеслар кучайиб бормоқда. Брума эса ўз иқтидорини тоблашда давом этмоқда.

  1. Балотеллига ортга қайтишга имкон борми?

Очиғини айтганда «супер Марио»нинг халқаро футболга қайтиши чалкашиб кетди. Италиянинг «чақилмаган жумбоғи» яқинда «Манчестер Сити» хўжайинларининг тўрт йиллик сургунидан қутулганди. Манчини эса унинг «Ницца»даги ажойиб стартидан кейин яна кириш эшикларини кўрсатди.

У қайтган заҳотиёқ Саудия Арабистони дарвозасини ишғол қилганди. Аммо унинг Франция ва Польшага қарши ўйинлардаги спорт формаси яна кўпчиликнинг танқидларига сабаб бўлди.

Унинг жароҳат олиши эса душанба оқшомидаги ўйинни четдан кузатишга мажбур қилди. Асосий таркибда Чиро Иммобиле Доменико Берарди ҳаракат қилди. Андреа Белотти учрашувни захирадан бошлади.

Балотелли балки яна олдинги спорт формасига қайта чиқиб олар. Эҳтимол...

  1. Пепе юзлик маррага эришди

Унинг қўпол ўйинлари кенг жамоатчиликка маъқул тушмаслиги рост, бироқ шубҳасиз Пепе Португалия термасининг ҳақиқий «хизматкори» ҳисобланади.

Пепенинг куни 2007-йил ноябрида Финляндияга қарши баҳсда бошланган эди. Кечаги учрашувда эса у терма жамоаси сафида юбилей 100-ўйинини ўтказди.

Ушбу юзлик маррани ундан олдин фақатгина беш футболчиси кесиб ўтган. «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси энди Криштиану Роналду (154), Жоао Моутиньо (113), Нани (112) ва афсонавий футболчилар, Луиш Фигу (127) ва Фернанду Коутулардан кейин етиб келди.

Пепенинг ҳали Португалияга кўп фойдаси тегиши аниқ.

  1. Жоржиньо итальянлар ўйин тизимида ёлғиз

Бразилиянинг йўқотиши Италиянинг фойдаси бўлди, бироқ Премьер Лигани қўлга ола бошлаган Жоржиньонинг фойдаланилишида итальянлар қийинчиликка учрамоқда.

Ўзининг ақлли ўйнаши билан Жоржиньо А Сериянинг энг самарали ярим ҳимоячисига айланган эди.

Маурисио Сарри қўли остида у «Наполи»да ўз номини танита олди. У кўпинча 4-3-3 ўйин тизимида таянч ярим ҳимоясида ўйнарди. Бироқ Роберто Манчини ёқтирадиган 4-4-2 ўйин схемаси «Челси»нинг янги вакилига унчалик ҳам мос тушмаяпти.

  1. Манчинининг муаммолари давом этмоқда

Ҳали эътироз билдиришга ҳали эрта, аммо Манчини Италия бош мураббийи сифатида бундай старт бошлашни истамагани аниқ. Саудия Арабистонини (2-1) ютганидан кейин амалдаги Жаҳон чемпионларидан 3-1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ундан кейин Польша билан дуранг (1-1) ва Португалиядан учралган кечаги мағлубият. Ажойиб старт эмас, очиғини айтганда, «Скуадра Адзурра» ҳамон қайта қурилиш жараёнида. Факт билан исботлайдиган бўлсак, Манчини полякларга қарши ўйинда 1976-йилдан бери биринчи марта Италиянинг энг ёш таркибини майдонга туширди. Албатта, Рим бир кунда қурилиб қолмаган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98